Хоразмдан хушхабар! Яна 35 нафар (шундан 2 нафар сирдарёлик) бемор соғайди!

Хоразмдан хушхабар! Яна 35 нафар (шундан 2 нафар сирдарёлик) бемор соғайди!

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тузалганларнинг 31 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Бу ҳақда "Koronavirus Info" каналида хабар берилмоқда.

Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан — Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан — Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан — Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг каттаси 58 ёшда, энг кичиги 7 ёшда.

Report Page