Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилалар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун жами 3.9 млрд сўм маблағ молиялаштирилган. Туман ва шаҳарлар кесимида...

Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилалар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун жами 3.9 млрд сўм маблағ молиялаштирилган. Туман ва шаҳарлар кесимида...

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилалар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун жами 3.9 млрд сўм маблағ вилоят бюджети ҳисобидан молиялаштирилиб берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур маблағ, туман ва шаҳарлар кесимида қуйидагиларни:

Боёвут туманида 559.6 млн,
Гулистон туманида 455.7 млн,
Мирзаобод туманида 435.7 млн,
Оқолтин туманида 292.7 млн,
Сайхунобод туманида 477.7 млн,
Сардоба туманида 465.6 млн,
Сирдарё туманида 493.4 млн,
Ховос туманида 323.6 млн,
Ширин шаҳрида 37.2 млн,
Янгиер шаҳрида 135.9 млн,
Гулистон шаҳрида 320.3 млн сўмни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз: аввалроқ бошқарма томонидан Сирдарё вилоятида жойлашган бюджет муассасаларида ишловчи ишчи ходимларга жорий йилнинг март ойида жами 57.2 млрд сўм маблағ молиялаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Report Page