Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди.

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Давлатимиз раҳбари ҳар бир раҳбарга ўзлари ўқиган мактабига 20 донадан китоб совға қилиш, шу орқали кутубхоналар ташкил этиш, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш лозимлигини қайд этди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Ушбу эзгу ташаббус юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, айни пайтда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасаддилар томонидан китоблар совға қилинмоқда.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Қутлимуратов Илхом Мадиярович ўзи таҳсил олган Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 38-сонли ўрта мактабнинг ўқувчиларига ўзининг шахсий кутубхонасидан 200 дона бадиий адабиётлар ва дарсликларни совға қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бу амалий ташаббус энг аввало, ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

Сирдарё вилояти ИИБ
матбуот хизмати

Report Page