Ховос туманида “Ватанпарварлик” ва “Чегара муқаддас” мавзусида давра суҳбати ва қурол яроғлар билан таништириш тадбири ўтказилди.
Sirdaryo XabarlariЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПК-3898 сон Фармони ижроси ҳамда 9 апрель Амир Темур таваллуднинг 683 йиллиги муносабати билан ёшлар орасида “Ватанпарварлик” ва “Чегара муқаддас” мавзусида давра сухбати ва қурол яроғлар билан таништириш тадбири ташкил этилди.
Тадбирни мактаб директори Улугбек Сариев очиб берди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПК-3898-сон Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига тушунча бериб ўтди.
Мазкур Фармон ижроси доирасида ўзбек давлатчилиги асосчиларидан, улуғ саркарда - Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирни маълум килиб, тадбирни нишонлаш Амир Темур хотирасига ҳурмат бажо келтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Ортиқ Ғафуров,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи
Ховос туман Кенгаши раиси