Боёвут туманида МИБ ходими пичоқланди

Боёвут туманида МИБ ходими пичоқланди

@SirdaryoXabarlari
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 6 апрель куни соат 17:10 да Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими давлат ижрочилари Д.Эшбаев, О.Умаров ва Ш.Гулмуротовлар қарздор А.Яровдан ундирувчи С.Мамажанова фойдасига 2 миллион 800 минг сўмдан зиёд қарздорликни ундириш мақсадида, қарздорнинг «Янгиобод» МФЙ «Дарвозақир» қишлоғидаги яшаш манзилига борган. Бу ҳақда МИБ «Дарё»га маълум қилди.

Қарздор А.Яров давлат ижрочиси Ш.Гулмуродов билан тортишиб, унга қаршилик қилиб, бўйнидан бўғиб, танасининг турли жойларига уриб, тепиб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, автомашинасида ўтирган давлат ижрочиси Ш.Гулмуродовни чап қўл қисмининг кафтига тан жароҳати етказиб, ўз хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган. Оқибатда, олган тан жароҳатлари туфайли давлат ижрочиси Ш.Гулмуродов касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Боёвут туман прокуратураси томонидан фуқаро А.Яровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page