Аҳолига янада қулай шароит яратилмоқда

Аҳолига янада қулай шароит яратилмоқда

https://t.me/Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Вилоятимизнинг Мирзаобод ва Гулистон тумани ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини, хусусан қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ушбу туманларнинг шаҳарга яқин жойларида вақтинчалик деҳқон бозорлари ташкил этилмоқда.

 Жумладан Мирзаобод тумани Наврўз қўрғонидаги “Автоулов бозори”да ҳамда Тошкент маҳалласида (“Навбаҳор” тўйхонаси ёнида), шунингдек Гулистон туманининг “Дўстлик қўрғони”га туташ жойида (“Малика тўйхонаси” ёнида) деҳқон бозорлари ташкил этилиб, мазкур жойларда нархларни назорат қилиш мақсадида солиқ ходимлари бириктирилди.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Шунинг билан бирга, 4-сектор томонидан вилоят марказидан узоқда жойлашган ҳудудларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиши билан бирга, маҳаллаларда арзон нархларда ун, ёғ, картошка каби бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши ташкил этилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ДСБ
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Ушбу тадбирлар ҳалқимизнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиш, кўчада юришларини имкон қадар камайтириш мақсадида ташкил этилмоқда ва давом эттирилади.

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати


Report Page