Янгиер ва Ширин шаҳрида яшовчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари тўлиқ етказилиб берилди

Янгиер ва Ширин шаҳрида яшовчи пенсионерларнинг пенсия тўловлари тўлиқ етказилиб берилди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ банки" филиали

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 2 апрель кунидан бошлаб Халқ банки филиаллари томонидан туман ва шаҳарларда пенсия пуллари пенсионерларнинг уйларига бориб дезинфекцияланган елим халталарга солинган стерилланган нақд пуллар берилиши таъминланмоқда.

Фото: "Халқ банки" филиали
Фото: "Халқ банки" филиали

Янгиер ва Ширин шаҳарларидаги 14 та махалла фуқаролар йиғинларида қарийб 5 минг нафар пенсионер мавжуд. Ушбу пенсионерларга АТ Халқ Банки филиаллари томонидан мавжуд пенсионерларга уйма-уй пенсия пуллари етказилмоқда. Бугунги кунга келиб ушбу махаллаларда истиқомат қилувчи пенсионерларга тўлиқ етказиб берилди.

Фото: "Халқ банки" филиали

Ҳурматли вилоятимиз пенсионерлари!

Ҳозирги карантин эълон қилинган шароитда уйда қолишларингизни илтимос қиламиз! Сизларнинг пенсия пулларингизни уйларингизга олиб бориб бериш Халқ банки томонидан кафолатланади!

Юқоридаги иш жараёнларини ўз вақтида ташкил этишни таъминлаш Марказий банк вилоят Бош бошқармаси раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олинган.

Сирдарё вилоят "Халқ банки" филиали

Report Page