ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛДИ

ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ОРЗУСИ УШАЛДИ

@SirdaryoXabarlari
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Мамлакатимизда истеъдодли, кенг салоҳиятли ва адабиёт ихлосмандига айланган ёшлар талайгина. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг сардорлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев ҳам ана шундай ижодкор ёшлардан бири ҳисобланади. Яқинда хушхабарни эшитиб, Ёрқинжон билан суҳбатлашишга ҳаракат қилдик.  

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ижодкор, маслаҳатчи сардорнинг шеърий тўпламлари нашр қилинганли, мақолалари Республика газеталарида эълон қилганлиги кўпчиликка маълум. Бироқ, яқинда Москвада чоп этиладиган “Интернаука” халқаро журналида унинг “Бухорийнинг барокати ёғган Ватан ёхуд Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ижоди бизнинг нигоҳимизда” мақоласи чоп этилганлиги барчамизни қувонтирди.       

-        Россияда мақоламни ўзбек тилида чоп этилишига интилдим. Сабаби, бизнинг она тилимиз ҳам дунё олимлари нигоҳи марказида бўлишини хоҳлайман. Кўпчиликка мақоланинг номи, яьни “Бухорийнинг барокати ёғган Ватан ёхуд Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ижоди бизнинг нигоҳимизда” эканлиги қизиқ туйилса керак. Мен Бухорий бобомизнинг ҳадиси шарифларга бўлган муҳаббатига издош сифатида, севимли шоиримиз Ҳалима Худойбердиеванинг шеьриятга бўлган севгисини тасвирлашга ҳаракат қилдим. Яқинда мақолаларим Германия ва Англияда ҳам чоп этилади, - дейди Ёрқинжон.

Халқаро журналларда ўз ижоди билан кўрина бошлаган ёш ижодкорнинг келажакда жаҳон севиб ўқийдиган асарлар, мақолалар, шеърлар муаллифига айланишига умид қиламиз.


Анвар Туйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Сирдарё вилояти Кенгаши
Матбуот котиби

Report Page