СИРДАРЁДА МАРД ЎҒЛОНЛАР САРАЛАНДИ (фото).

СИРДАРЁДА МАРД ЎҒЛОНЛАР САРАЛАНДИ (фото).

@SirdaryoXabarlari
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

“Мард  ўғлон” Давлат мукофоти учун номзодлар вилоят Комиссиясига тақдим қилинди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан йигитлар учун таъсис этилган “Мард ўғлон” Давлат мукофотининг Сирдарё вилояти саралаш босқичи якунланди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3402-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика комиссиясининг 2018 йил 16 январдаги 01-07/1-2963-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида “Мард ўғлон” давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини саралаш юзасидан туман (шаҳар) Комиссия босқичлари ўтказилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Унга мувофиқ, “Мард ўғлон” давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитлар фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда хуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилиши белгиланган.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Туман (шаҳар) комиссияларига 2019 йилда 240 нафар (2018 йилда 180 нафар) номзодлар давлат мукофотига хужжатлар топширган. Туман (шаҳар) комиссияларига келиб тушган номзодлар хужжатлари 1-босқичи юқори савияда, очиқлик, шаффоф ҳамда адолатли ўтказилиб, 50 нафар номзодлар    2-босқич вилоят комиссияларига тақдим этилди, ҳар бир соҳа бўйича мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

“Мард ўғлон” Давлат мукофоти комиссиясининг 2-босқичи якунлари юзасидан, вилоят Комиссия фаолиятида очиқлик, адолатли ва ҳолисона ёндошган ҳолда муносиб деб топилган 29 нафар номзодлар хужжатлари саралаб олинди.


Анвар Туйчиев,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Сирдарё вилояти Кенгаши
Матбуот котиби

Report Page