Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланинг

Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланинг

@SirdaryoXabarlari
Фото: GulDU.uz

2019 йил 5 апрель куни Гулистон давлат университети 1-маърузалар залида университет Хотин-қизлар қўмитаси ва психолог томонидан вилоят мутасадди таскилотлар билан ҳамкорликда талаба-қизларни тиббий маданиятини ошириш ҳамда никоҳдан олдинги тиббий қўрикдан ўтиш заруриятига бағишланган “ЭРТА ВА ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Фото: GulDU.uz

Тадбирда Сирдарё вилояти Перинатал маркази директори Ханифа Зокировна, O’zLiDeP Гулистон шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Лола Кенжаева, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Сабоҳат Бабаева, факультетлар хотин-қизлар кенгаши раислари, психолог К.Хамракулова ва талаба-қизлар иштирок этди.

Фото: GulDU.uz

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан оила саломатлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни шакллантириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, тиббий кўрик нафақат оила пойдевори мустаҳкам бўлишига, балки ёшлар соғлигини ҳар томонлама тўла кафолатлашини, никоҳланувчининг ўз соғликлари ҳақида тўла маълумотга эга бўлишлари, никоҳгача уларни даволаш ва дарддан фориғ бўлишларига имкон яратиш каби муҳим вазифалардан иборатлигини айтиб ўтдилар. Ундан ташқари ёш қизларимизни эрта ёки қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий жиҳатларини, учраши мумкин бўлган касалликлар ва уларни олдини олиш йўллари ҳақида жуда кўп маълумотлар бердилар.

Фото: GulDU.uz

Давра суҳбати қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтди.

Гулистон давлат университети
Матбуот хизмати

Report Page