ИИВ ва прокуратура органларининг Сирдарё вилояти тергов-тезкор гуруҳлари биттадан (2 та) махсус автотранспорт воситалари билан таъминланади.

ИИВ ва прокуратура органларининг Сирдарё вилояти тергов-тезкор гуруҳлари биттадан (2 та) махсус автотранспорт воситалари билан таъминланади.

@SirdaryoXabarlari
Фото: kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, ҳодиса жойини кўздан кечириш, тергов ҳаракатларини ҳодиса содир бўлган жойнинг ўзида инновацион техника воситаларидан фойдаланган ҳолда сифатли ва тўла амалга ошириш, жиноятларнинг «иссиқ изи»дан фош этишни таъминлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 июнга қадар ички ишлар ва прокуратура органларининг тергов-тезкор гуруҳлари тегишли иловаларга мувофиқ махсус автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Қуйидагилар махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш ҳамда уларни жиҳозлаш манбалари этиб белгиланди:

ички ишлар органлари учун - Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари;

прокуратура органлари учун - Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Истисно тариқасида, тергов-тезкор гуруҳлар учун автотранспорт воситаларини, уларни жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуналар, компьютер техникасини, алоқа воситаларини, учувчисиз учадиган аппаратларни, техник воситаларни, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмларини ҳамда бошқа зарур моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларни, шунингдек, махсус автотранспорт воситаларини жиҳозлаш бўйича ишларни амалга оширувчи ташкилотларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлигига ҳамда Бош прокуратурага:

махсус автотранспорт воситалари ҳаракатини GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш тизимини;

ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган тергов ҳаракатларини реал вақт режимида кузатиш тизимини жорий қилишга кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ва Бош прокуратурасига тергов-тезкор гуруҳлари фаолияти доирасида қўллаш учун видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Ички ишлар органлари тергов-тезкор гуруҳларини махсус автотранспорт воситалари билан таъминланиши рўйхатига кўра, Сирдарё вилояти тергов бўлинмасига 1 та махсус автотранспорт воситалари;

Прокуратура органлари тергов-тезкор гуруҳларини махсус автотранспорт воситалари билан таъминланиши рўйхатига кўра, Сирдарё вилояти тергов бўлинмасига 1 та махсус автотранспорт воситалари билан таъминланади.

Манба: kun.uz

Report Page