Боёвут туманида аҳолига озиқ- овқат маҳсулотлари кўчма дўконлари ташкил этилди

Боёвут туманида аҳолига озиқ- овқат маҳсулотлари кўчма дўконлари ташкил этилди

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани прокуратураси

Табиийки, уйда ўтирганда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб сезиларли даражада ошади. Ҳозирги карантин шароитида эса чекка қишлоқ, яъни вилоят ёки туман марказларига узоқ жойлашган аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳозирда кўрилаётган чораларнинг энг муҳим қисми ҳисобланади.

Вилоят прокурори Р.Машариповнинг саъй-ҳаракати билан бугун Боёвут туманидаги "Янгибўстон" маҳалласида яшовчи аҳоли учун ўн бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат кўчма дўкон ва кўчма расталари ташкил этилди.

Фото: Боёвут тумани прокуратураси

Бу каби кўчма савдо дўконлари эртага тумандаги яна тўртта маҳаллада ташкил этилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page