Гулистон тумани ҳокими тажрибали деҳқонлар билан ғалла майдонларини кўздан кечирдилар.

Гулистон тумани ҳокими тажрибали деҳқонлар билан ғалла майдонларини кўздан кечирдилар.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани
Дон – ризқ-рўзимиз, фаровон, тўкин ҳаётимиз манбаи
Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермерлари жорий йилда ҳам ғалладан мўл ҳосил олишни мақсад қилиб, майса парваришига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Куни кеча юртимизда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити яъни ёмғир ва қорнинг ёғиши ғалла ривожланишига нечоғлик таъсирини ўрганиш мақсадида бугун эрта тонгдан Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров, туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Б.Муқимов ва тажрибали деҳқон, олим-агроном А.Абдуназаровлар билан биргаликда ғалла майдонларини кўздан кечирдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Хозирги кунда туман бўйича 11 минг гектардан ошиқ майдонда ғалла парвариш қилинмоқда. Экинни ҳар хил зараркунанда ва касалликлардан асраш чоралари кўрилмоқда. Бир текис ривожланаётган майсани шарбат усулида суғориш, озиқлантириш тажрибали ғаллакорлар тавсияси асосида амалга оширилаётир.

Тажрибали деҳқон, олим-аграном А.Абдуназаровнинг таъқиклашича, юртимиз бўйлаб бахор фаслининг апрел ойида ёққан қор, қишлоқ хўжалиги экинларига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Табиат иноми қор бу аслида ғалла ҳолиси учун фойдали эканлигини, ғаллани совуқ урмаслик учун уни суғориш ёки дудлатиш зарурлиги тўғрисида ўз тавсияларини берди.

Ота-боболаримиздан "Қор ёғди-нон ёғди" деган нақл бор. Яратганинг ўзи хар бир ишимизга ва деҳқончилигимизга барака берсин!

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page