Сардобада чигит униб чиқди

Сардобада чигит униб чиқди

@Sirdaryo
Сардобада чигит униб чиқди

Жорий қишлоқ хўжалик мавсумида Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани пахтачилик фермер хўжаликлари 3000 гектарга, “Индорама” пахтачилик-тўқимачилик кластери 7000 гектар майдонга чигит экишни режалаштирган эди.

Чигит экиш ва ер тайёрлаш ишлари учун туман бўйича 22 отряд шакллантирилиб, унга 300 дан ортиқ экипаж операторлари, ер тайёрлаш механизаторлари, сялкачи ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва техникалари бўйича ҳосилот ва механик инжинерлик махсус маълумоти бўлган тажрибали мутахассислар бириктирилди.

Зарурат бўлганида енгил таъмирлаш ишларини дала бошида амалга ошириш учун кўчма техник бригада хизмат кўрсатган бўлса, экиш жараёнини бир зум ҳам тўхтатмаслик мақсадида қишлоқ хўжалиги техникаларига ёқилғи қуйиш ишлари далада амалга оширилди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни тумандаги “Индорама” пахтачилик-тўқимачилик кластерига тегишли пахта майдонларига экилган чигит униб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоятнинг барча пахтачилик туманларидаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир фермер хўжалиги бўйича кунлик ўрганилган ҳолатлар, яъни экишнинг сифати, тўлиқ контур бўлиши, моддий ресурсларнинг етказиб берилиши бўйича алоҳида назорат тартиби ўрнатилиб, мониторинг ишлари мунтазам юритиб борилмоқда.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА



Report Page