Амир Темур мардлик ва жасорат тимсоли
@SirdaryoXabarlariВатанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол шахс бўлиб етишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотиш мақсадида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ҳамда Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят Ахборот-кутубхона Маркази билан ҳамкорликда “Амир Темур мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусида беллашув ўтказилди.
Ушбу беллашув Сирдарё вилояти ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ўртасида бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Гулистон тиббиёт ўқувчилари, АКМнинг доимий фойдаланувчилари ҳамда Боёвут туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўлимининг “Барлос” жамоаси ва Ширин шаҳри 99440 – сонли ҳарбий қисмнинг “Темур авлодлари” жамоаси аъзолари ўртасида бўлиб ўтди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ғайбула Юсупов очиб берди.
Беллашув 4 шарт асосида бўлиб ўтди. Беллашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўлимининг “Барлос” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Тадбир сўнгида Гулистон тиббиёт коллежи ўқувчилари ҳамда Гулистон шаҳар Маданият бўлимида ташкил этилган “Анъанавий хонандалик” тўгараги аъзолари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Ш.Битураев,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш масалалари сектори мудири