Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2018 йилда 17 та ходим салбий сабабларга кўра ўз аризаси билан ва хизмат текшируви хулосасига кўра божхона органларидан бўшатилганлиги маълум қилинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2018 йилда 17 та ходим салбий сабабларга кўра ўз аризаси билан ва хизмат текшируви хулосасига кўра божхона органларидан бўшатилганлиги маълум қилинди.

@SirdaryoXabarlari
Фото: ЎзА

2019 йил 27 март куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов, ҳозирги кунда божхона органлари замонавий техник воситалар билан жихозланган, ходимларнинг нормал ишлашлари ва дам олишлари учун етарли шароитларга эга бўлган биноларда хизмат олиб борилаётганлигини, бундан ташқари энг катта янгиликлардан, Президентимиз Қарорлари билан 26 январь “Ўзбекистон Республикаси божхоначилар куни” - деб эълон қилинганлиги, иккинчиси ходимларнинг ойлик маошлари 2 баробарга ошганлигини таъкидлади.

Бу ҳам бўлса ҳукуматимизнинг ҳамда ДБҚ раҳбариятининг божхона органларига каратган алохида эътибори натижасидир дея фикр билдирилди.

Лекин афсуски, “гуруч-курмаксиз бўлмайди” деган халқимизда бир нақл бор. Республикамиз ҳукумати ҳамда ДБҚ раҳбарияти томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, енгилликлар ва қулайликларга қарамасдан, айрим божхона ходимларининг ўз шахсий манфаатлари йўлида мансаб совуққонлиги ва порахўрлик йўлига кириб, жиноят содир этганликлари энг ачинарли ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтди ва сўз навбатини Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Б.Масейтовга берди.

Фото: Масейтов Бекзод / Telegram

Б.Масейтов ўз маърузасида, ҳар бир соҳада босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар замирида инсон ва унинг манфаатлари ётишини,  эришилаётган ютуқлар ўз-ўзидан бўлмаётгани, унинг ортида халқимизнинг машаққатли меҳнати борлигини, ана шундай муваффақиятларга эришишда тўғрилик, соф виждонлик, давлат мулкига хиёнат қилмаслик каби хислатлар асосий ўрин тутишини баён этиб ўтди.

Шунингдек, 2018 йил давомида ходимлар томонидан содир этилган салбий ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларга тўхталиб ўтилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида 2018 йилда жами 27 та ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги, 19 та ҳодим турли сабабларга кўра божхона органларидан бўшаган бўлса, шундан 17 та ходим салбий сабабларга кўра ўз аризаси билан ва хизмат текшируви хулосасига кўра божхона органларидан бўшатилганлиги маълум қилинди.

Қадимги юнон файласуфи Аристотел ўз сўзида “Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”- дея таъкидлагани, соҳибқирон А.Темур давлатида амалдорлар ишини тартибга солиш мақсадида вақти-вақти билан сўроқ, текшириш, тафтиш ва тергов ўтказилиб турилганлиги, ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий равишда ичкилик ичиш, маишатбозлик каби қилмишлар оғир гуноҳ ҳисобланганлиги ва қаттиқ жазоланган.

Масейтов Бекзод,
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими

Report Page