Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматни ўташга отланган йигитларнинг кузатувига бағишланган тантанали тадбир юзлаб ота-оналарга ҳаяжонли лаҳзаларни туҳфа қилди.

Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматни ўташга отланган йигитларнинг кузатувига бағишланган тантанали тадбир юзлаб ота-оналарга ҳаяжонли лаҳзаларни туҳфа қилди.

@SirdaryoXabarlari
Фото: ЎзА

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши давлатнинг мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш ва ривожлантиришга фуқаролар ҳамда жамоат бирлашмаларини жалб қилиш, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларнинг маънавий-ахлоқий, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини шакллантириш сингари устувор мақсадларга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари ташкил этилди.

Мазкур Жамоатчилик кенгаши аъзолари асосий лавозимларидан келиб чиққан ҳолда 4 та комиссия таркибида фаолият юритмоқда.

Комиссиялардан бири ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояси ҳамда резервга бўшатилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга қаратилган давлат дастурларининг ижросини таҳлил қилиш ва бажарилиши устидан назорат ўрнатиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тизими ҳамда чақирувга қадар ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштириш бўйича ҳам комиссия фаолият юритади.

Маълумки, 2019 йил 22 февралда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йилнинг март-апрель ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларининг йиғин пунктларида ташкиллаштириладиган чақирув тадбирларида иштирок этиш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларга, академий лицей ва касб-ҳунар коллежларига 50 дан ортиқ, кенгашнинг минтақавий бўлинма аъзолари томонидан 120 дан ортиқ ташриф уюштирилди.

Жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш, муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш бўйича ўтказилган бир қатор тадбирларда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда кенгашнинг минтақавий бўлинмалари аъзолари фаол иштирок этмоқда.

11 мартдан бошлаб 2 апрелгача муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Андижон темир йўл вокзалларида кутиб олиш тадбирлари ташкиллаштирилиб, унда Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмалари аъзоларининг фаол иштироки таъминланди.

Термиз вокзалида муддатли ҳарбий хизматни Тошкент ҳарбий округида ўтаган йигитларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаси аъзолари – “Нуроний” жамғармаси вакиллари, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши бошланғич ташкилоти фаоллари, аскарларнинг ота-оналари ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматни ўташга отланган йигитларнинг кузатувига бағишланган тантанали тадбир юзлаб ота-оналарга ҳаяжонли лаҳзаларни туҳфа қилди. Тадбирда иштирок этган Жамоатчилик кенгаши аъзолари сўзга чиқиб, ўғлонларга шарафли бурчига содиқлик, чидам, сабр-бардош ва ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади.

Қуролли Кучлар давлат музейи – “Ватанга қасамёд” ҳайкали пойида муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган йигитларни тантанали кузатиш маросимида Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этиб, 142 нафар аскарнинг 56 нафарига олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома, 55 нафарига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кредитларни расмийлаштириш учун сертификат топширди.

Ҳозирги кунда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан кенг қамровли фаолият олиб бормоқда.

Мажид Умаров,
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари.

Report Page