“Жахолатга қарши маърифат”

“Жахолатга қарши маърифат”

@SirdaryoXabarlari
Фото: Алимов Синдор / Telegram

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган иллатлар терроризм, диний экстремизм ва фундаментализм, одам савдоси, гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда инсон рухиятига таъсир кўрсатувчи дори воситаларни тарқалишига қарши  курашиш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки Ўзбекистонда ушбу иллатларга қарши қатор чора-тадбирлар амалага оширилмоқда. Жорий йилнинг 5 апрель куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Сирдарё тумани Элобод МФЙда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ИИБ Профлактика нозири И.Исаров, Махалла раиси Х.Махмудов ва махалла фаоллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат”га асосланган 2019 йилда Сирдарё вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини ёт ғоялардан ҳимоя этиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Фото: Алимов Синдор / Telegram

Давра сухбатида сўзга чиққан Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг масьул ходимлари, профлактика нозири ҳамда махалла раиси ва фаоллари юқорида номланган жиноят қурбонларининг аксариятини ёшлар ташкил этаётганлиги, айниқса ёшларнинг тез ва осон пул топиш учун чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётганлиги ва алданиб қолиб одам савдоси қурбонига ёхуд турли хил оқимларга қўшилиб қолаётганлиги ачинарли холат эканлиги, ёшлар тарбияси учун жамоатчилик, махалланинг ва айниқса ёшлар иттифоқи ва ота-оналарнинг бу борада тутган ўрнини янада ошириш борасида сўз юритилди. 

Ўзаро бахс мунозорага бой ўтган давра сухбати сўнгида бу иллатларнинг олдини олиш унинг ечимини топиш ҳамда юзага келаётган муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашиб, келгусида амалга ошириладиган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Алимов Синдор,
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси маъсул ходими

Report Page