Сурхондарёдаги портлаш ҳақида (+видео)

Сурхондарёдаги портлаш ҳақида (+видео)

@SirdaryoXabarlari
Фото: ЎзА

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида портлаш бўлгани ҳақидаги хабар тарқалди. Бу воқеанинг асл моҳиятини билиш учун ЎзА мухбири мутасаддилар билан учрашди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бугун, соат 11:32 да Термиз шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 10-уйнинг ертўласида хусусий корхонага тегишли ҳожатхона қоғози ва пена пластдан тайёрланган тайёр хом ашё ҳамда алебастр қурилиш маҳсулоти сақланадиган омборхонада газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Воқеа жойида икки кишининг жасади топилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page