Яхшилик қил, жахон яхшилик олсин, Яхшилар бошига яхшилик солсин. Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур, Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.
@SirdaryoБугунги кунда Бутун дунёга хавф солаётган (Covid-19) "Коронавирус" касаллиги Ўзбекистон Республикасига ҳам кириб келганлиги сабабли 2020 йил 16 мартдан ушбу касалликни тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб карантин элон қилинди.
Карантин даврида юртдошлиримиздан санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмаслик такидланмоқда.
Халқимиз бошига келган шундай синовли кунларда Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Суванов Зуфар Абдурасулович ўз хисобидан барча туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида фаолият олиб бораётган ижтимоий ёрдамга мухтож ишчи ходимлар ҳолидан хабар олиниб уларга кундалик озиқ-овқат махсулотлари топширди.
Бундан ташқари Сирдарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги "Хомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази"га хам ўз хиссаларини қўшишни лозим топдилар.
Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати