Велосипедда бақир-чақир қилиб, безорилик қилган боёвутлик 15 суткага қамалди

Велосипедда бақир-чақир қилиб, безорилик қилган боёвутлик 15 суткага қамалди

@Sirdaryo
фото: Sof.uz

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 35 771 та ҳолат аниқланган. Sof.uz нинг Ички ишлар вазирлиги хабарига таяниб ёзишича.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Ш.Рашидов” маҳалласи, Элобод кўчасида яшовчи 1981 й.т. У.Ю. велосипедда бақир-чақир қилиб, майда безорилик қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54,183,194-моддаларига асосан маъмурий баённома тузилди. 

Тўпланган ҳужжатлар бўйича Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Report Page