Сирдарё туманида Сув истеъмолчилар уюшмаларида ҳамда қабристонларда қўйлар сўйилиб қурбонлик қилинди.

Сирдарё туманида Сув истеъмолчилар уюшмаларида ҳамда қабристонларда қўйлар сўйилиб қурбонлик қилинди.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Мамлакатимизда коронавирус қайд этилган кундан буён ушбу касалликни кенг тарқалишини олдини олиш борасида барча зарурий чоралар кўримоқда. Барча аҳолига заруратсиз уйдан чиқмасликлари ҳамда карантин қоидаларига амал қилишлари такрорланмоқда. Манашундай синовли кунларда аҳолига қулайлик яратиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқада.Ўзгалар кўмагига муҳтож, кам таъминланганлар ва ногиринлиги бор оилалар ҳолидан ҳам узлуксиз хабар олинмоқда.

Бугун 8 апрел куни эрта тонгдан Сирдарё тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги Сув истеъмолчилар уюшмаларида, тумандаги қабристонларда қўйлар сўйилиб қурбонлик қилинди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Қурбонликлар аввалида Қуръон тиловат қилиниб, яратганимиздан юртимизни турли офатлардан асрашини сўраб дуо қилинди.Ушбу қурбонликлар тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 дан ортиқ оилаларга тарқатилди.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page