Сирдарё вилоятида "Паспорт-виза" тадбири эълон қилинди

Сирдарё вилоятида "Паспорт-виза" тадбири эълон қилинди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Вилоятимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, жорий йил 9 апрель санасидан Сирдарё вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида вилоят бўйлаб "Паспорт-виза" тадбири жорий этилди.

Унга кўра шундай тартиб ўрнатилдики:

  • вилоят худудига Республиканинг бошқа вилоятларидан мақсадсиз, узурли сабабларсиз келаётган фуқароларни харакатини ва вилоят худудида бўлишини чеклаш;
  • карантин муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар туманларида истиқомад қилувчи фуқаролари аниқ яшаш манзилларидан бошқа шахар туманларга ва вилоят марказига бориши-келиши чеклаш;
  • ўрнатилган тартибга риоя қилмаган хар қандай шахслар қонунда белгиланган тартибда қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Дунё ҳамжамиятида вазият қанчалик кескинлашиб бораётганини, мамлакатимизда ҳам касалланганлар сони ортиб бораётгани гувоҳи бўляпсиз. Ҳар бирингиз ҳушёр бўлинг. Саломатлигингиз қадрига етинг. Ўзингизни, оилангизни, яқинларингизни, қолаверса юртдошларимизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page