Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сирдарё туман ҳокими ўринбосари қонунлардан бехабарми?” сарлавҳали мақола юзасидан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сирдарё туман ҳокими ўринбосари қонунлардан бехабарми?” сарлавҳали мақола юзасидан.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Мақолада  ёзилишича Сирдарё туман ҳокими ўринбосари Х.Нажмуллаев буйруғи билан “Шоликор” маҳалласидаги 1 туп арча, 1 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташланган. Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ходимлари томонидан дарахт кесаётган шахслардан тегишли ҳужжатни талаб қилганда, ҳужжатлари йўқлиги дарахтларни кесиш учун туман ҳокими ўринбосари топшириқ берганини маълум қилган. Энди савол туғилади. Хўш бундан маҳалла раисининг хабари бормиди? “Шоликор” маҳалласи раиси Р.Абдураимов дарахтларни кесиш мумкин эмаслигини туман ҳоким ўринбосарига кўп маротаба тушунтирган бўлса-да, аммо Х.Нажмуллаев ўз ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, “ким келса ўзим жавоб бераман” деган сўзларни айтган.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекция ходимлари томонидан туман ҳоким ўринбосари Х.Нажмуллаевга нисбатан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 21-47-51–моддаларининг табиатга етказилган зарар миқдори 11 707 500 сўм  ҳисоблангани ва ҳозирда тўпланган хужжатлар хуқуқни мухофаза қилиш органларига тақдим этилиши баён қилинган.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан воқеага аниқлик киритиш мақсадида  юқоридагилардан келиб чиқиб ҳоким ўринбосари Х.Нажмуллаевдан тушунтириш сўралди. Х.Нажмуллаев мен бундай топшириқларни бермаганман, нима савол бўлса терговда, судда жавоб бераман деган сўзларни айтган.

Хўш дарахтни кесаётганлар ким эди?. Улар туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2 нафар ишчиси бўлишган. Ҳолат юзасидан улардан тушунтириш сўралганда жорий йилнинг 2 апрел куни туманнинг “Шоликор” маҳалласига юборилганликларини ва туман ҳокими ўринбосари Х.Нажмуллаев бошчилигида У кўрсатган 2 туп дарахтларни кесишганини, топшириқни бажарганликларини баён қилишди.

“Шоликор” маҳалласи раиси Р.Абдураимовнинг айтишича дарахтларни кесиш мумкин эмаслигини туман ҳоким ўринбосарига такрорлаганини Х.Нажмуллаев эса “ким келса ўзим жавоб бераман” қабилида жавоб қайтарганини айтиб ўтди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилгандан сўнг ахборот берамиз.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page