ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА.

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА.

@SirdaryoXabarlari
Фото: Вилоят Адлия бошқармаси

Сайхунобод тумани маҳаллаларида бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 461-сонли қарори ижроси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Фото: Вилоят Адлия бошқармаси

Шу куни Сайхунобод туман ҳокими иштирокида Бахмалсой маҳалласи аҳолиси учун ҳам сайлов қонунчилиги ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси, бир марталик умумдавлат акцияси натижалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

-Ўтказилган тарғибот ишларига қарамаслан ҳали –ҳамон акциянинг мазмун-*моҳиятини англаб етмаган, “пул топганда қиларман” дея беэътибор юрган фуқароларимиз учраб турибди, - дейди Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. – Қишлоқ жойларда уй-жойлар асосан кекса ота-оналар номида, қачонлардир қарор чиқарилган, ёки чиқарилмасдан эгаллаб олинган жойларда қурилган уй ва иншоотлар расмийлаштирилмасдан қолаётгани фуқароларимизнинг замон билан ҳамқадам юришлари, қонунчиликдан хабардор бўлиш борасида ҳамон ортда қолаётганидан дарак бериб турибди. Шу боисдан ҳам туман адлия бўлими ҳамкор ташкилотлар билан тинимсиз тарғибот олиб боряпти. Туман газетасининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва гуруҳлари орқали ҳам тарғиб қиляпмиз. Мақсадимиз -фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунларга нисбатан эътиборли ва ҳурматда бўлишни ўргатишдан иборатдир.

Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси

Report Page