Гулистон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қурбонлик қилиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Гулистон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қурбонлик қилиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди! Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Барчамизга яхши маълумки, сўнгги ойларда бутун дунёда кенг миқиёсда тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясининг кўлами кундан-кунга кенгайиб бораётганлиги ва минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётганлиги жаҳон ҳамжамияти ҳамда кенг жамоатчилигимизнинг чуқур ташвишига сабаб бўлмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясини кенг тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида аниқ йўналтирилган чоралар амалга оширилмоқда. Хусусан, Гулистон туманида ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида барча ҳудудларда кўчма савдо дўконлари ташкил этилиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар холидан хабар олиш бўйича аниқ тизим яратилган.

Юртимиздан бундай бало тезроқ кетишини, қилаётган деҳқончиликларимизга барака беришини Яратгандан сўраб, Аллоҳ йўлига қурбонлик қилиниб, ушбу қурбонлик кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page