Қозоғистондан “Сирдарё” чегара божхонаси орқали 3 хил турдаги 16 дона "антирадар" олиб кирмоқчи бўлишди...

Қозоғистондан “Сирдарё” чегара божхонаси орқали 3 хил турдаги 16 дона "антирадар" олиб кирмоқчи бўлишди...

@SirdaryoXabarlari
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 6 апрел куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси И.А.га тегишли спорт сумкасига яшириб қўйилган, хорижда ишлаб чиқарилган 3 хил турдаги 16 дона, умумий қиймати 11.4 миллион сўмлик (2 дона “INTEGO PLATINUM”,  8 дона “INTEGO GOLD” ва 6 дона “SHO-ME” номли автомашина тезлигини улчайдиган (антирадар)ни божхона назоратидан олиб ўтиб бериш эвазига Ўзбекистон фуқароси А.И.га маълум бир пул маблағи ваъда қилганлиги ҳамда ушбу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи хабар бермоқда. 

Хозирда холат юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда. 

Report Page