ХАРБИЙЛАРНИНГ АЁЛЛАРИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ХАРБИЙЛАРНИНГ АЁЛЛАРИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

@SirdaryoXabarlari
Фото: sirdaryo.uz

sirdaryo.uz | Сирдарё шаҳридаги 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида 2019 йил 4 апрель куни вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, 21143-сонли харбий қисм бошланғич хотин-қизлар ташкилоти, “Тадбиркор аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик давлат равнақи ва миллат бойлигининг асоси” шиори остида тадбир ўтказилди.

Фото: sirdaryo.uz

Сирдарё шаҳридаги 12-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ховлисида тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди.

Фото: sirdaryo.uz

Сирдарё тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан хамкорликда хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари бор корхоналар хам ўзларининг таклифлари билан иштирок этди.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Тадбирга таклиф қилинган оғир турмуш шароитида яшаётган 74 нафар хотин-кизлар бўш иш ўринлари, тадбиркорлик, хунармандчилик бўйича маьлумот олиб, 3 нафари кредит олиш, 16 нафари хунар ўрганиш, 12 нафари корхоналарда ишлаш истагини билдирди.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Тадбирда хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб қувватлаш фонди томонидан ажратилган кредит ҳисобидан 21143-сонли Харбий кисмдаги, харбий оилаларнинг 2 нафарига кредит олиш учун Халк банки туман филиалининг сертификатлари топширилди.

Фото: sirdaryo.uz
Фото: sirdaryo.uz

Ўтказилган тадбирда Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Уралова, Республика харбий прокурор ёрдамчиси, Адлия капитани Г.Турсунова ва Хаво хужумида мудофаа қўшинлари ва харбий хаво кучлари қўмондонлиги хотин-кизлар ва харбий хизматчиларнинг оила аьзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Д.Хусановалар иштирок этди. Тадбир Сирдарё туман маданият булими томонидан ташкил этилган байрам концерти билан якунланди.

Н.Ғафурова,
Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар ва оилалар ҳамда ФХДЁ лар билан ишлаш котибияти бош мутахассиси

Report Page