Бугун, Мирзаобод туманида 14 кун мобайнида карантинда бўлишган 702 нафар юртдошимизнинг барчаси соғ ва омон ўз оилалари бағрига қайтишди!

Бугун, Мирзаобод туманида 14 кун мобайнида карантинда бўлишган 702 нафар юртдошимизнинг барчаси соғ ва омон ўз оилалари бағрига қайтишди!

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Бу ҳақда Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда:

"Ҳурматли ва азиз юртдошлар!

Бугун туманимизда қувончли кун. Боғистон маҳалласида жойлашган 532-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилган карантин пунктида 702 нафар юртдошимиз 14 кун мобайнида карантинда бўлишди. Барча карантиндагилар Коронавирус инфекциясига текширилди ва уларда касаллик аниқланмади. Бугун карантин пунктидаги барча 702 нафар юртдошларимиз соғ ва омон ўз оилалари бағрига қайтишди.

Бунда туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларининг хизмати катта бўлди. Бу хабар биз истаган хабарлиги билан ҳам кўнглимизни кўтариб масъулиятимизни янада ошириши турган гап", - дейилади мазкур хабарда.

Report Page