Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари қонунлардан бехабарми?

Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари қонунлардан бехабарми?

@Sirdaryo
Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-октябрдаги 5863-сонли Фармонига асосан, дарахтлар ва буталар, қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилган. Мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишига рухсатнома бериш ман этилган. 
Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram

Жорий йилнинг 2 апрел куни Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ходимлари томонидан Сирдарё тумани махалла худудида навбатдаги рейд тадбирини ўтказиш учун чоғланди. Хусусан, ушбу туманда бошқа жараёнлар аниқланиши тахмин қилинган бўлса-да, вазият кескин тус олди. Сирдарё тумани “Шоликор” маҳалласи дарахтлар билан ўралган. Ушбу маҳаллага кирган инсоннинг кўнгли ёришади. Атроф яшилликка бурканган.

Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram

Ушбу маҳаллага назорат инспекция ходимлари ташриф буюрган чоғда, жиноятга қўл ураётган инсонларнинг ишига гувоҳ бўлишди. Шу ўринда айтмоқчимизки, биз жуда кўп маротаба ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида табиатимизга зарар келтирмаслик тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширмоқдамиз. Хусусан, давлатнинг ишонган инсони бўлган катта бир лавозимни эгаллаб ўтирган инсон, яшилликка бурканган дарахтларни рухсатсиз кесиб ташласа, буни қандай тушуниш мумкин?  Нима у дарахтларни кесиш мумкин эмаслиги ва бунинг учун жарима мавжудлигини билмайдими? Қонунлардан хабардор эмасми?

Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram

Сирдарё тумани ҳоким ўринбосари Х.Нажмуллаев буйруғи билан “Шоликор” маҳалласидаги 1 туп арча, 1 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташланган. Соҳа ходимлари дарахт кесаётган шахслардан тегишли ҳужжатни талаб қилганда, ҳужжатлари йўқлиги дарахтларни кесиш учун туман ҳокими ўринбосари топшириқ берганини маълум қилган. Энди савол туғилади. Хўш бундан маҳалла раисининг хабари бормиди? “Шоликор” маҳалласи раиси Р.Абдураимов дарахтларни кесиш мумкин эмаслигини туман ҳоким ўринбосарига кўп маротаба тушунтирган бўлса-да,  аммо  Х.Нажмуллаев ўз ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, “ким келса ўзим жавоб бераман” деган сўзларни айтган.

Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекция ходимлари томонидан туман ҳоким ўринбосари Х.Нажмуллаевга нисбатан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 21-47-51–моддаларининг табиатга етказилган зарар миқдори 11 707 500 сўм  ҳисобланди.

Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram
Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram
Фото: Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА / Telegram

Ҳозирда тўпланган хужжатлар хуқуқни мухофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Бахтигул ХИДИРАЛИЕВА,
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари

Report Page