Томорқа маданиятига эътиборли бўлинг!

Томорқа маданиятига эътиборли бўлинг!

https://t.me/hokimiyatpress

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган муҳим йўналишлардан бири ҳар бир ҳонадон ўз томорқасидан самарали фойдаланиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ҳажмини кўпайтириш, ўзини-ўзи озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини янада кенгроқ қондириш ва оиласининг иқтисодий ахволини яхшилаш бўйича бир қатор қарор ва фармонлар ишлаб чиқилди.

Ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда бугунги кунда 12748 гектар дехқон хўжаликлари ва томорқа ер майдонлари мавжуд бўлиб, 2020 йил ҳосили учун август-сентябр ойларида 3800 гектар пиёз ва тўқсонбости экинлари экилган. Қолган 8948 гектарга ҳар бир маҳалла кесимида қишлоқ хўжаликлари махсулотлари экилиши белгилаб олинган.

Аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича барча маҳаллаларда ишчи гуруҳлар тузилиб, ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб аҳоли томорқаларига режалаштирилган эртаки экин экиш ишлари 87,2 фоизга амалга оширилган.

Бундан ташқари вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббус билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган якка-ёлғиз яшовчи ва ўз томорқасидан фойдланиш имкони йўқ оилаларга кўмак берган ҳолда, уларнинг томорқа экин ерлари эртаки экинларга тайёрлаш ва керакли кўчат, уруғликлар етказиб берилмоқда. Шундай оилалардан бугунги кунга қадар 672 тасига кўмак берилди.

Эришилаётган ютуқлар билан биргаликда камчиликлар ҳам мавжуд жумладан, ўрганишлар натижасида 228 та ҳонадонда томорқадан самарасиз фойдаланиш ҳоллари аниқланган.

Ҳозирда айни экин ишлари қизғин паллага етганлиги, томорқадан самарали фойдаланиш ва бунинг натижасида оиласининг иқтисодини яхшилашга эришишлари бўйича ишчи гуруҳ томонидан тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Унутмайлик, эпидемик вазиятда белгиланган қоидаларга амал қилиш, шахсий гигиенага эътиборли бўлиш, хонадонларимизни тоза-озода сақлаш, энг муҳими, карантин талабларига амал қилган ҳолда фойдали меҳнат билан шуғулланиш синовли кунларни оғир талофотларсиз енгиб ўтишимиз учун жуда муҳимдир.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Report Page