Сирдарёда 50 ёшдан юқори 239 нафар фуқаро карантин қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди

Сирдарёда 50 ёшдан юқори 239 нафар фуқаро карантин қоидаларига амал қилмаганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилоятида ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 2161 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан нисбатан маъмурий жазо тайинланди. 3 нафар ҳуқуқбузарлар 15 сутка маъмурий қамоққа олинган бўлса, 355 авторанспорт воситалари хайдовчиларига маъмурий жазо тайинланиб автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилди. Ушбу холатлар бўйича 2 млрд 939 млн сўм жарима жазоси тайинланди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Ҳуқуқбузарлик содир қилганларнинг ёши бўйича тахлил қилинганда:

18 ёшгача – 25 нафар;
18-30 ёшгача – 953 нафар;
31-50 ёшгача – 944 нафар;
50 ёшдан юқорилар – 239 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик содир қилинган вақт бўйича таҳлил қилинганда;

08:00-16:00гача – 1754 та холат
16:00 – 00:00гача – 404 та холат

Кўрилаётган чораларидан кўзланган асосий мақсад фуқароларимизни карантин даврида тартибга чақириб, касалликни тарқаб кетишини олдини олишдир. Фуқароларимизни имкон қадар уйда қолишларини, кўчаларда бемақсад ва ниқобсиз юришларини тушунтирилсада, ҳуқуқбузарлик содир этишмоқда. Ваҳолангки тўланаётган энг кам 1 млн 115 минг сўм жарима пулига рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишлари мумкин эди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда. Шу сабабли юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.

Уйда қолинг ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page