Ширин шаҳар бозорида нархлар сектор раҳбарлари назоратида !

Ширин шаҳар бозорида нархлар сектор раҳбарлари назоратида !

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб коронавирус инфекциясининг тарқалиши кескин тус олмоқда. Дунё ҳамжамияти бу борада барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Республикамизда ҳам ушбу инфекциянинг тарқалишини олдини олиш бўйича ҳар тарафлама устувор вазифалар белгиланган ва зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, карантин эълон қилинганлиги сабаб Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига кириш-чиқиш вақтинча тўхтатилганлиги маълум қилинган эди. Шу сабабли аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларининг ошишини ҳисобга олиб, шаҳар сектор раҳбарлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ташкил қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мазкур ташкил қилинган бозорда ҳар куни аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сунъий тарзда оширилмаган нархларда тадбиркорлар томонидан сотилиб келинмоқда.

Ушбу бозорда Ширин шаҳар СЭОМ ходимлари томонидан доимий дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бепул ҳимоя ниқоблари тарқатилиб, аҳолига керакли узоқликда масофа сақлаган ҳолда мулоқотда бўлишлари тушунтирилиб борилмоқда.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган ушбу бозорда нархларнинг сунъий оширилмаслиги бўйича шаҳар сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинган.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page