Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев коронавирус инфекцияси билан касалланган сирдарёликлар ҳақида маълумот берди (расмий баёнот)

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев коронавирус инфекцияси билан касалланган сирдарёликлар ҳақида маълумот берди (расмий баёнот)

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, ҳудудлар бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари эълон қилиниб, мазкур рўйхатда сирдарёликлар ҳам борлиги қайд этилган эди.

Айни дамда, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашевнинг баёноти эълон қилинди:

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан 2020 йил 7 апрель кечки соат 02:00 ҳолатига Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони тўғрисида берган ахборотида кўрсатилган 4 нафар сирдарёлик фуқаролар Сирдарё вилоятида ҳисобда туради. Уларнинг бир нафари Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги, 3 нафари Фарғона вилоятидаги ҳориждан келган фуқаролар учун мўлжалланган карантин муассасаларида даволанмоқда" - дейилади мазкур баёнотда.

Report Page