Сирдарё вилоятида короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида онлайн брифинглар ташкил этилади

Сирдарё вилоятида короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида онлайн брифинглар ташкил этилади

@Sirdaryo
Фото: @koro_navirus_info

Сирдарё вилоятида короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, касаллик манбаини жиловлаш, нарх-наво сиёсати, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлардан аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича онлайн брифинглар ўтказиш йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан ўзингизни қизиқтирган саволларни қуйидаги (67) 225-11-03 рақамига қўнғироқ қилиб беришингиз мумкин. 

8 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган онлайн брифинглар рўйхати:

👉 Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси. Соат 10:00 дан,

👉 Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси. Соат 10:30 дан.

👉 Сирдарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази. Соат 11:00 дан.

👉 Сирдарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси. Соат 11:30 дан.

Онлайн брифингда берилаётган жавоблар билан телеграмдаги 👉 https://t.me/koro_navirus_info 👈 канали орқали хабардор бўлиб борасиз!

Report Page