Бош прокуратура: Фарғонадаги деҳқон бозорида одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гаплар асоссиз ва ёлғон

Бош прокуратура: Фарғонадаги деҳқон бозорида одам гўшти сотилаётгани ҳақидаги гаплар асоссиз ва ёлғон

@SirdaryoXabarlari
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фарғоналик Ҳолиқ Раҳимовнинг Telegram ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган Президентга йўллаган мурожаатида шаҳар марказидаги «Деҳқон бозори»да савдо юритувчи 50 нафар қассоб қабристондан одам гўштини олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги маълум қилинган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё» га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда Ҳ. Раҳимов Фарғона шаҳри, Соҳил кўчаси, 237-уйда ёлғиз ўзи яшаши, руҳий жиҳатдан муомалага лаёқатсизлиги, руҳий касалликлар шифохонасида доимий рўйхатда туриши, бир неча маротаба йўллаган шундай мазмундаги мурожаатлари ўз тасдиғини топмай, асоссиз ва ёлғон бўлиб чиққанлиги аниқланган.

Фарғона вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери маълумотномасига кўра, 1940 йилда туғилган Ҳ. Раҳимов 1985 йилдан буён диспансер назоратида туради.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳридаги «Сойбўйи» МФЙ раиси ва МФЙда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилганда Ҳ. Раҳимов доимо норози кайфиятда юриши, фарзандлари билан ҳам муносабатлари яхши эмаслиги, у билан суҳбатлашишнинг имкони йўқлиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги маълум бўлди.

Report Page