Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган автомарафон ўтказилди(фото)
@SirdaryoXabarlariБугун эрталаб соат 09:00 дан 09:30 гача буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган автомарафон ўтказилди. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Тошкент шаҳар ЙҲХБ билан ҳамкорликдаги ушбу тадбир пойтахт кўчалари бўйлаб 25 километрлик масофада уюштирилди.
Автомарафон Мустақиллик шоҳ кўчасидан бошланиб, кичик ҳалқа йўли орқали Бунёдкор ва ундан кейин Алишер Навоий шоҳ кўчалари бўйлаб ҳаракатланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА