Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли Янгиер шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди (фото). 

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли Янгиер шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди (фото). 

@SirdaryoXabarlari
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгаши, Республика Маънавият маркази Янгиер шаҳар бўлими вакиллари шунингдек, ота-оналар иштирок этган тадбирда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида халқимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир миллий армиямиз салоҳияти ошиб бораётгани таъкидланди. 

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ҳарбий қасамёд шунчаки оддий тадбир эмас, балки, аскарнинг Ватан олдидаги улкан масъулияти ифодаси, юртга садоқат билан хизмат қилиш тўғрисида бир марта қабул қиладиган онтидир. 

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Қасамёд маросими ўзгача руҳда ўтди. Унда ўтган йил баҳорида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб бўлиш арафасида турган аскар йигитларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди. Улар гувоҳлигида хизмат даврида ҳар жиҳатдан бошқаларга ибрат бўлган, жанговар ва маънавий тайёргарлиги юқори баҳоланган аскар йигитларга Ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тавсияномалар тақдим этилди. Шунингдек, ташкилотчилар томонидан аскар йигитларга ва ташриф буюрган ҳарбий хизматчиланинг яқинларига китоблар жамланмаси совға қилинди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Тадбир ҳарбийлар ижросидаги жанговар тайёргарлик машқлари бўйича кўргазмали чиқишлар ва вилоят санъаткорларининг байрам концерти билан якунланди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Report Page