Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган “Ҳайдовчи маданиятини ошириш тарғибот” гуруҳи шаҳар ва туманларга ташриф буюрмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган “Ҳайдовчи маданиятини ошириш тарғибот” гуруҳи шаҳар ва туманларга ташриф буюрмоқда.

@SirdaryoXabarlari
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Дастлаб,  Сирдарё вилоятининг марказидаги Гулистон шаҳар Автошох бекатидан бошланган тарғибот ишлари, вилоятнинг барча шаҳар туманлари марказлари, ҳатто-ки қишлоқ-маҳаллалардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчилари тўхтаб йўловчи кутиш манзилларигача етиб бориб давом эттириш режалаштирилган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Хайдовчиларга Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан “йўл-транспорт ходисасини олдини олиш, хайдовчи маданияти” тўғрисида тушунчалар берилиб, уларга янада таъсирли бўлиши учун махсус тайёрланган видео ролик кўрсатилмоқда. Ушбу видеороликда Сирдарё вилояти худудида содир бўлган, одамлар ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, вафот этган шахслар ва автомашиналарнинг фотосуратлари, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда айбдор ҳайдовчилар билан ўтказилган суҳбатлар жой олган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Бундан ташқари жарима майдончасида сақланаётган, йўл транспорт ходисасида шикастланган автомашина ичида автоҳалокат натижасида вафот этган инсон шаклидаги “маникен” турли бўёқлар билан ишлов берилган ҳолда шаҳар кўчаларида махсус эвакуатор машинасида айлантирилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Амалга оширилаётган ушбу тадбирлардан асосий мақсад, содир этилиши мумкин бўлган Йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, хайдовчиларни ҳушёрлигини ошириш, уларнинг онгига қонунларга хурмат йўл белгиларига ва қоидаларига қатъий риоя қилишни сингдириш, қисқаси уларда ҳайдовчилик маданиятини шакллантиришдан иборатдир.  

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page