Қашқадарёда номаълум «махлуқ» суяклари топилди (фото)
@SirdaryoXabarlariҚашқадарё вилояти, Китоб тумани, Ҳожи қишлоғида жойлашган 17-мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш асносида номаълум жонзот суяклари топилди. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси маълум қилди.
Бир қарашда номаълум жонзотнинг суяклари бизга динозаврларни эслатиб юборади. Албатта, бу суякларнинг қайси жонивор ва қайси даврга тегишли эканлиги хусусида фақат мутахассисларгина хулоса қилишлари мумкин.
xabar.uz эслатишича, жорий йилнинг февраль ойида Фарғонада динозаврни эслатувчи суяклар топилган, лекин ўзбек олимлари мазкур суякларнинг динозаврларга тегишли эмаслиги ҳақидаги фикрни илгари сургандилар.