ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ПРОКУРАТУРА НАЗОРАТИДА

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ПРОКУРАТУРА НАЗОРАТИДА

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят прокуратураси

Сирдарё вилоятида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолияти ташкил этилиб, фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни нақд пул шаклида етказиб бериш ва ўз вақтида тўланиши доимий назоратга олинган.

Пенсияни етказиб берилишида аниқланган муаммолар юзасидан вилоят прокуратурасининг 67-235-10-07 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page