Расмий: Ваҳима қилишга, хавотирланишга Сирдарёда асос йўқ

Расмий: Ваҳима қилишга, хавотирланишга Сирдарёда асос йўқ

@hokimiyatpress

2020 йил 3 апрель соат 19:20 ҳолатида Сирдарё вилояти аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади.  

Аммо,лекин тадбир бошидан буён вилоятга хорижий давлатлардан ва Тошкент шаҳридан кириб келган ва уларнинг оила аъзолари билан биргаликда жами 3895 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган эди.

Шундан 81 нафари шифохонада, 368 нафари уй кузатувига(уй кузатувидагиларнинг 1427 нафар оила аъзолари ҳам тиббий кузатувга олинган)олинган.

Махсус муассасаларда назоратга олинган фуқаролар эса 2019 нафарни ташкил этади. Шундан тиббий кузатувдагиларни 4804 нафар соғломлаштиришга эришилди, улардан 93 нафари шифохонадан, 908 нафари уй кузатувидагилар (3803 нафар оила аъзолари билан бирга) тиббий назоратдан чиқарилди.

Шу кунгача тиббий кузатувдаги жами 449 нафар касалликка гумон қилинган фуқаролардан Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинди ва ушбу юборилган намуналарда коронавирус касаллиги аниқланмади ҳамда уларни соғлом деб топилиб, тиббий назоратдан чиқарилди.  

Бугунги кунда 2468 нафар тиббий назоратга олган фуқаролардан 81 нафари юқумли касалликлар шифохонасида ва 368 нафари эса уй шароитида ҳамда Россия давлатидан келган 226 нафар талабалар Гулистон Давлат Университети ётоқхонасида, Мирзаобод туманида 532-сонли ҳарбий қисмда 688 нафар, Сирдарё туманидаги 525-сонли ҳарбий қисмда 594 нафар, Шоликор СИУдаги болалар оромгоҳида 370 нафари ва “WANDA GROUP” Хитой қўшма корхонаси ётоқхонасида 141 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган. Уларнинг бугунги кундаги аҳволи қониқарли.

Вилоятга хорижий давлатлардан ва Тошкент шаҳридан 2091 нафар кириб келган фуқаролар тиббий кузатувга олинишига Ички ишлар бошқармасидан 448 нафар, Миллий гвардиядан 157 нафар, санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 348 нафар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари жалб этилган.

Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМлардан 95 нафар ходимлари томонидан деҳқон бозорларида, автошоҳбекатларида, 10754 та автотранспорт воситалари, 356 та умумтаълим мактабларида ва 257 та мактабгача таълим муассасаларида, Гулистон давлат Университетида, 1331 та ташкилотлар ва муассасаларда, 167 та умумий овқатланиш, савдо шаҳобчаларида, 239 та кўп қаватли уйларда коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция ишлари олиб борилди, ушбу дезинфекция тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда тадбир бошидан буён карантинга ва кузатувга олинган фуқароларнинг тиббий аҳволи  қониқарли. Хавотирланишга, ваҳима қилишга бирон бир асос йўқ.

Фуқароларимиздан ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар орқали тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонмасликларини, шунингдек бундай хабарларни тарқатишдан тийилишларини ҳамда карантин қоидаларига риоя этиб, тиббиёт ходимлари тавсиялари асосида ўзларини коронавирус инфекциясини юқишидан химоя қилишларини сўраймиз. 


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Report Page