Гулистонда карантин вақти бемақсад велосипед ҳайдаб юрган фуқаро жаримага тортилди

Гулистонда карантин вақти бемақсад велосипед ҳайдаб юрган фуқаро жаримага тортилди

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Гулистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 46 ёшли фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди, дейилади «Дарё» хабарида.

Қайд этилишича, 1 апрель куни Гулистон шаҳрининг Ўнг соҳил кўчасида яшовчи З.Х. карантин қоидаларига риоя қилмасдан бемақсад велосипед ҳайдаб юрган деб топилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ушбу кодекснинг 54-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (3 апрель ҳолатига кўра 1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Report Page