Сардоба туманида чигит экиш жараёни давом этмоқда.
@SirdaryoПахта экинидан мўл ҳосил олишда, аввало, ерга қадаладиган уруғлик чигитининг сифати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уруғлик чигитини тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши дорилаш ишларига катта эътибор берилади.
ㅤ ㅤЖорий йилнинг 2 апрел куни Сардоба тумани ҳокими А.Хидиров ва Сардоба тумани ИИБ бошлиғи Х.Джавлоновлар пахта 2020 йил ҳосили учун чигит экиш жараёнини кўздан кечирди.
Чигит экишни мақбул муддатларда, юқоридаги агротехник талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказиш, ниҳолларни тупроқнинг табиий нам¬лигига ундириб олиш ҳамда пайкалларда соғлом ва бир текис ниҳоллар ҳосил қилишни таъминлайди ҳамда мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга пухта замин тайёрлайди.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.