Ер муносабатларини тартибга солишда қонунийликни таъминлаш муҳим омилдир

Ер муносабатларини тартибга солишда қонунийликни таъминлаш муҳим омилдир

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги бу борада рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришда мустаҳкам ҳуқуқий асосдир. 

Мазкур қарор, шунингдек ер муносабатларини тартибга солишга доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида тасдиқланган режа-жадвал асосида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Дастлабки семинар Боёвут туман ҳокимлигида бўлиб ўтди.  Тадбирда Адлия бошқармаси масъул ходимлари Ж.Шамирзаев, Б.Норбаев, Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи К.Шодмонов, Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Султоновлар маъруза билан иштирок этишди. 

Фото: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги, “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида атрофлича сўз борди. 

Фото: Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Учрашув мобайнида «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиблари батафсил тушунтирилди. 

Тадбир савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Report Page