ДХХ: Коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

ДХХ: Коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

@Sirdaryo
Фото: ДХХ матбуот хизмати

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари маҳаллий масъулияти чекланган жамият вакилидан муқаддам пора сифатида олган 14.500 АҚШ долларидан 5 минг АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

ДХХ матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йилда прокуратура органлари томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ идоралари ҳужжатли тафтиш ўтказган.

Ўша даврда вилоят Давлат солиқ бошқармасида бош инспектор бўлиб ишлаган мазкур мансабдор шахс аниқланган 900 млн. сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар бўйича белгиланиши лозим бўлган 300 млн. сўмлик жарима миқдорини 72 млн. сўмга камайтириб бериш эвазига 14.500 АҚШ доллари миқдорида пора олган.

Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: ДХХ матбуот хизмати

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи эса 1998 йилда туғилган фуқарони вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг оркестрига танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Report Page