Сирдарё туманидаги "Бахт Тех Farm" қўшма-корхона маъмурияти "Биз биргамиз" акциясида фаол иштирок этмоқда.

Сирдарё туманидаги "Бахт Тех Farm" қўшма-корхона маъмурияти "Биз биргамиз" акциясида фаол иштирок этмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

"Бахт Тех Farm" қўшма-корхонаси маъмурияти томонидан ушбу корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳусусан тиббий ниқоблар бозорларда, одамлар кўп тўпланадиган жойларда бепул тарқатилаётганлиги ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Бугун 27 март куни "Бахт Тех Farm" қўшма-корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати М.Гафуров томонидан тумандаги "Тадбиркор" маҳалласида истиқомат қилувчи 14 та тиббий кузатув остида бўлган, кам таъминланган, ногирлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга кундалик эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ҳамда шахсий-гигиена воситалари берилди.

Сирдарё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page