Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи З.Собиров ёшлар билан учрашув ўтказди

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи З.Собиров ёшлар билан учрашув ўтказди

@Sirdaryo

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи З.Собиров ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув ёш тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда учраётган тўсиқлар, уларнинг муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш, маиший хизмат кўрсатиш хизматини очиш учун ер майдони ажратиш, ўз касб мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, аёллар сартарошхонаси (гўзаллик салони) очиш ва бошқа ижтимоий масалаларда турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг вақт ва маблағ талаб этадиган турдагилари тегишли мутасаддилар иштирокида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш бўйича масъуллар билан келишиб йўл харитаси тузилди. Баъзи турдаги мурожаатларга эса ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ҳал этилиши юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга бажарилиши юзасидан топшириқлар берилиб, уларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан 3-сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page