Асосий турдаги истеъмол товарларининг нархи доимий назоратда

Асосий турдаги истеъмол товарларининг нархи доимий назоратда

@Sirdaryo
Фото: Боёвут туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Кўплаб мамлакатлар қатори бизда ҳам короновирус инфекциясини олдини олиш борасида бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Бозор ва бошқа савдо расталарида озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш ҳам ана шу чора-тадбирлар жумласидандир.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Боёвут туман бўлими ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари нархлари устидан доимий назорат ўрнатилган.

Фото: Боёвут туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Хусусан Боёвут туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими, туман ДСИ ҳамкорлигида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари нархларининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида назорат тадбирлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page