Департаментнинг Гулистон туман бўлими ташаббуси билан фуқароларга 1000 дона бепул тиббий ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

Департаментнинг Гулистон туман бўлими ташаббуси билан фуқароларга 1000 дона бепул тиббий ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

@Sirdaryo
Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими

Халқимизда “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” деган доно мақол бор. Бугун дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиб, унга қарши қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Юртимизда ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилаётган бир даврда жамиятимизда фойдаси тегмаса ҳам, қиладиган иши ваҳима тарқатиш ва ёлғон хабарларни тўқиб чиқариш бўлган айрим инсонлар ҳам учраб турибди. Баъзи ваҳимага берилган юртдошларимиз эса озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаш, йўл-кира харажатларини икки-уч бароваргача ошириш, шахсий манфаатини ўйлаб миш-мишлар тарақатаётгани ачинарли ҳолдир. Афсуски, шу вазиятда айрим “тадбиркорлар” тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини сунъий ошириб, ҳамёнларини тўлдириб олиш пайида юрганлари ҳам топилади.

Бу вазиятда кўпчилик тадбиркорлар ҳам ўзининг озгина бўлсада ҳиссасини қўшиш, аҳолида ишончини барқарорлаштириш борасида қатор хайрли ишлар қилишаётганлиги таҳсинга сазовор.

Департаментнинг Гулистон тумани бўлими ташаббуси билан хайрия акция ташкил этилди. Унда хусусий дорихоналар томонидан фуқароларга 1000 дона бепул тиббий ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими
Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими
Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими

Хайрия акцияси доирасида тиббий ниқоблар шифохонада даволанаётган беморларга хам тарқатилди.

Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими
Фото. Департаментининг Гулистон тумани бўлими

Cавобли ва хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг азалий эзгу қадриятларидан саналади. Буни чуқур англаб етган ташаббускор рахбарларимиз ва саҳоватли тадбиркорлар сафи янада кенгаяверсин.

Департаментнинг Гулистон тумани бўлими

Report Page